Йўл патрул хизмати инспекторини уриб юборди

Йўл патрул хизмати инспекторини уриб юборди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 4 апрель куни Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. “Спарк” русумли автомашинасини “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси ходимини уриб юборган.

Натижада тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page