Йўл ҳаракати қоидаси бузилиши натижасида бир йўловчи жароҳат олди

Йўл ҳаракати қоидаси бузилиши натижасида бир йўловчи жароҳат олди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида шу йил 5 октябрь куни фуқаро М.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Дўрмон” МФЙда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи К.С. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page