Йўл ҳаракати қоида бузилиши туфайли икки шахс вафот этди
Ички ишлар вазирлигиСурхондарё вилоятининг Термиз туманида 29 июнь куни Наврўз маҳалласида яшовчи, 36 ёшли К.Ҳ. бошқарувидаги “Кобальт”, русумли автомашинасини Қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Ангор” М-39 йўлининг 1448-км.да ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Термиз шаҳарида яшаган, 58 ёшли А.А. бошқарувидаги “Нексия”, русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси, А.А ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган укаси, 50 ёшли Б.А.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
Шунингдек “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси, К.Ҳ жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Холат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси