Йўл қоидаси умр - фойдаси

Йўл қоидаси умр - фойдаси



2021 йилнинг 21 март куни соат 06:30 ларда Косон тумани “Айрончи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” А-380 йўлида Муборак тумани “Қорахитой” қишлоғида яшовчи С.Р ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли автомашинани Муборак туманидан Косон тумани марказига томон бошқариб, йўлнинг 96 км.га келганида, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.Т бошқарувида бўлган “Краз” русумли автомашинасининг орқа қисмига шатакка олинган носоз ҳолатидаги “Камаз” русумли автомашинанинг тиркамасининг орқа қисмига келиб урилиб, йўл транспорт ҳодиса содир қилган.

Оқибатда, “Нексия-2” русмумли автомашина ҳайдовчиси С.Р ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган С.С, Х.Г оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, А.Г эса шифохонада вафот этган.

Автомашинада бўлган 3 йўловчилар турли даражадаги тан жароҳати олиб шифохонага тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21.03.2021 йилда Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page