Йўл қоидаси бузилиши натижаси

Йўл қоидаси бузилиши натижаси

Ички ишлар вазирлиги

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 2019 йил 14 май куни вақтинча Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автомашинасини Найман МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Каттақўрғон” йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортут маҳалласида яшаган 50 ёшли М.И.ни уриб юборган.

Натижада М.И. жароҳат олиб касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page