ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛМОҚДА!

ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛМОҚДА!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, 2022 йилнинг 10 июлидан “Тошкент-Қўнғирот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 54/53-сонли ҳамда “Андижон-Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланадиган 653-сонли йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилади. 

Унга кўра “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида қатновини амалга оширадиган 54-сонли йўловчи поезди жорий йил 10 июль куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, 

“Қўнғирот-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширадиган 53-сонли йўловчи поезди эса жорий йил 11 июль куни соат 16:37 да Қўнғирот темир йўл вокзалидан,

“Андижон-Қўнғирот” йўналишида қатновини амалга оширадиган 653 -сонли йўловчи поезди 10 июль куни соат 15:47 да Андижон темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.

 Шунингдек, мазкур поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлиги боис, 

2022 йил 8 июль куни 11-сонли “Бухоро -Тошкент”,

2022 йил 10 июль куни 55-сонли “Хива-Тошкент”,

2022 йил 11 июль куни 657- сонли “Андижон-Қўнғирот”,

2022 йил 12 июль куни 658-сонли “Қўнғирот- Андижон”

2022 йил 12 июль куни 3-сонли “Қарши -Тошкент”,

2022 йил 14 июль куни 391 - сонли “Андижон-Бухоро”,

2022 йил 15 июль куни 655/656 -сонли “Андижон-Хива”,

2022 йил 16 июль куни 656/655- сонли “Хива - Андижон”,

2022 йил 16 июль куни 654- сонли “Қўнғирот-Андижон” йўналишларида қатновини амалга оширадиган йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгариш киритилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан, шунингдек, сhipta.railway.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.

                                      “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ

Report Page