ЙЎЛ ҚОИДАСИГА РИОЯ ҚИЛМАГАН “LAСETТI" ҲАЙДОВЧИСИ ЮК ПОЕЗДИ БИЛАН ТЎҚНАШИБ КЕТДИ.

ЙЎЛ ҚОИДАСИГА РИОЯ ҚИЛМАГАН “LAСETТI" ҲАЙДОВЧИСИ ЮК ПОЕЗДИ БИЛАН ТЎҚНАШИБ КЕТДИ.


https://t.me/Toshkent_MTU

2021 йил 25 апрель куни соат 05.55 да “Далагузар”-“Назарбек” перегони, 3367 километр 7 пикетдаги преездда давлат рақами 01 782 DFA бўлган “LAСEТTI” автомобили 2015 – сонли юк поезди билан тўқнашиб кетди.

 Бу қўриқланмайдиган переезд ҳисобланади, кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва светафор ўрнатилган. Светафорнинг қизил чироғи ёниб туришига, тўхташ сигнали ишлашига, ҳатто тўхташ белгисига ҳам эътибор бермасдан “LAСETТI” автомобили ҳайдовчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидаларининг 116, 117 ҳамда 119 бандларида кўрсатилган қоидаларни қўпол равишда бузганлиги оқибатида мазкур ҳолат юз берган. 

Тўқнашув пайтида тан жароҳати олган автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган.


Ҳурматли ҳайдовчилар, темир йўл кесишмаларидан ўтаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг. Доимо ҳушёр бўлинг. Сизни уйда оилангиз кутмоқда.
https://t.me/Toshkent_MTU

Manba https://t.me/Toshkent_MTU

Report Page