Ижтимоий ётоқхонада иш ҳар кунгиданда жадаллик билан олиб борилмоқда
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиКогон шаҳар 2-сектор, "Абдулла Қодирий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Локомотив депосига қарашли ижтимоий ётоқхонада қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Бунда темир йўл корхонасининг қурувчи ишчи ходимлари жонбозлик кўрсатишмоқда.
Ушбу бино 3 қаватдан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 1-қаватида даламид қоришмаси ташланиб, бетон қилишга тайёрланмоқда, 2-қаватида бетон қилиш ишлари олиб борилмоқда. 3-қаватида девордаги эскидан қолиб кетган сувоқлаш қоришмалари бузиб олиниб, чиқариб ташланмоқда.
Когон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати