Ижтимоий тармоқларда “Қаршида оқ кобалтлар ёппасига Горотделга тиқилмоқда” номли хабарлар тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Қаршида оқ кобалтлар ёппасига Горотделга тиқилмоқда” номли хабарлар тарқалмоқда


2022 йил 05 декабрь куни соат 20:10ларда вилоят ИИБ 102 тизимига тушган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 20:00ларда Қарши шаҳар, “Насаф” кўчасида жойлашган “Оригинал” супер маркети рўпарасидаги йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёда, Қарши шаҳар 6-митти туманида яшовчи, вояга етмаган Х.Д.ни “Кобальт” русумли, оқ рангли, давлат рақам белгисисиз автомашина уриб юбориб, автомашина ҳайдовчиси ҳаёти ва соғлиғи хавф остига қолган вояга етмаганга ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Натижада, Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

Ҳурматли фуқаролар!

Агарда Сизда юқоридаги ЙТҲ билан боғлиқ маълумот бўлса, ички ишлар органларининг 102 қисқа телефон рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришларингиз сўралади.

Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати


Report Page