Ижтимоий тармоқда "ИИО ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "ИИО ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 1 декабрь куни ижтимоий тармоқда "ИИО ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабардаги фотосуратда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган "Кобальт" русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки  3.27  «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган.

Ижтимоий тармоқ

Мазкур ҳолат ўрганилди ва "Кобальт" русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Б.М.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

ИИВ ЙҲХББ

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли мақчаларни ёқиб, хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page