Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Пахтаобод туманида фуқаро Х.А.нинг ноқонуний тарзда ушлаб турилганлиги юзасидан қилинган видеомурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Видеомурожаатда қамоққа олингани айтилган 1986 йилда туғилган, Х.А. томонидан 2021 йилда ташкил этилган 3 та МЧЖлар таъминотчи сифатида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатларида турувчи 46 нафар фуқаролар билан чеварчилик, асаларичилик ҳамда бошқа йўналишларда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиб, АТ «Микрокредит банк», «Халқ банки» ва «Агробанк» Пахтаобод филиаллари томонидан жами 1 млрд 242 млн сўм кредит маблағлари қайд этилган таъминотчи МЧЖларга ўтказилган.

Бироқ, мазкур МЧЖларга келиб тушган пул маблағлари ноқонуний нақдлаштириш, кредит таъминоти эгаларига етказиб бермаслик ва таъминот маҳсулотларини бозор нархидан 2-3 баробар қиммат нархларда сотиб олганлиги аниқланган.

Шунга асосан 2021 йилнинг 31 август куни Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-(фирибгарлик), 277-(безорилик) ва 140-(ҳақорат қилиш) моддалари билан, терговдан қочиб, яширинганлиги сабабли сиртдан айблов ва қидирув эълон қилинган. 

Фуқаро Х.А. жорий йилнинг февраль ойида Россия федерацияси Уфа шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган ва шу йилнинг 31 август куни Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг талабларига асосан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Report Page