Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан


Ижтимоий тармоқларда “Айтишларича ҳозиргина қаровсиз буюм кимнингдир целофан пакети (сумкаси) қолиб кетганлиги сабабли-тезкор текширув жараёнлар бўлмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан.

Ҳолат 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 16:34 Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида юз берган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, метрополитенда "эгасиз қолдирилган целофан пакет" белгиланган йўриқномага асосан текшириш мақсадида махсус гуруҳга хабар бериш чоралари кўрилаётган вақтда, 2000 й.т. Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.И. исмли шахс келиб целофан пакет унга тегишли эканлигини, ҳаёл билан шошиб қолдириб кетганлигини маълум қилиб, келгусида бу каби ҳолатга йўл қўймаслиги ҳақида тилхат асосида ўзига тегишли целофан пакетни олиб кетган.

Юқорида қайд этилган сариқ рангли целофан пакет ичида фуқаро Б.И.га тегишли эркаклар кийим кечаклари бўлганлиги маълум бўлди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page