Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан муносабат


2022 йил 23 август куни соат тахминан 20:30лар чамасида Қамаши туманида яшовчи С.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина билан М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Юксалиш” МФЙдан ўтган 1209 км.да ҳаракатланиб келаётган вақтда, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида пиёда ҳарактланиб кетаётган фуқаро Э.О.ни уриб юборган.

ЙТҲда Қамаши туманида яшовчи С.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Ю.Ж. бошқарувидаги ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина билан ЙТҲ содир этган.

Оқибатда пиёда йўловчи Э.О. ва “Дамас” автомобили ҳайдовчиси С.Х.оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Report Page