Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Шаҳрисабзда фуқаро ота-онасининг кўз ўнгида кўча болалари томонидан ваҳшийларча калтакланган" номли маълумот юзасидан МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Шаҳрисабзда фуқаро ота-онасининг кўз ўнгида кўча болалари томонидан ваҳшийларча калтакланган" номли маълумот юзасидан МУНОСАБАТ


2020 йил 3 ноябрь куни соат 12-30 ларда Ёрбобоев Юнус Олимович бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли, 70 G 066 KA давлат рақамли автомашинасини Шаҳрисабз шаҳар, Ипак йўли кўчасидан “Китоб-Шаҳрисабз” йўналиши бўйлаб бошқариб бориб, йўлнинг ўнг томонида жойлашган Шаҳрисабз шаҳар “Янги Кеш” бозори ёнидан бурилиб, 30 метр ҳаракатланиб бориб, йўлнинг чап томонидаги автомашиналар турар жойига кириш учун тўхтаб турган Узоқов Обиджон Бурхон ўғли бошқарувида бўлган “Спарк” русумли, 70 H 899 KA давлат рақамли автомашинани орқа томонидан уриб юбориши оқибатида автомашиналарга шикаст етган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳайдовчилар Ю.Ёрбобоев ва О.Узоқовлар автомашинадан тушиб, ўзаро гаплашаётганида шу ердан ўтаётган Бўриев Жасурбек Искандарович уларни олдига келиб, уларга “ўзаро келишинглар, ҳозир ЙХҲБ ходимлари келиб, иккаларингни ҳам олиб кетади” деб айтганида, Ю.Ёрбобоев Ж.Бўриевга “манга фарқи йўқ, сен кимсан, ЙҲХБ ходимларининг қўлидан ҳеч нима келмайди, сен бу ердан кет” деб, айтиб ҳамда ҳақорат қилганлиги сабабли Ж.Бўриев қўлидаги “Coco-cola” ичимлигининг шишаси билан Ю.Ёрбобоевнинг бошига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган, Ю.Ёрбобоев тан жароҳати олиб, Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилиб, даволаниш учун ётқизилган.

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокори А.Юсупов томонидан 03.11.2020 йилда берилган маълумотномада Ю.Ёрбобоевнинг танасида: ёпиқ калла мия шикасти, бош мия чайқалиши, бошни тепа соҳасида юмшоқ тўқималарни лат ейиши кўринишида тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат 03.11.2020 йилда Шаҳрисабз шаҳар ИИБда қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 2020 йил 11 ноябрь куни Ю.Ёрбобоев шифохонадан чиққанлиги сабабли судга оид тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган.

Тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси иш юритувида бўлиб, судга оид тиббий экспертиза хулосаси олингач, хулосага кўра жиноят иши қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи кўриб чиқилади.


Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати.   




Report Page