Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Чирчиқда дарахтлар кесилмоқда – аҳоли бундан норози" номли мақолага РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган постда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 2-ноҳия ҳудудида дарахтлар кесилганлиги ҳамда аҳоли бундан норози эканлиги ҳақида мақола тарқалган.
Шунингдек, ҳолат ёритилган мақолада мазкур хулоса дарахт кесишга асос бўла олмаслиги ҳамда ушбу дарахтлар зарарланган деб топилган ҳолатда ҳам Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан имзоланган рухсатнома тақдим этилсагина кесишга рухсат берилиши ва бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрда қабул қилинган 290-сонли қарорида белгилаб қўйилганлиги айтиб ўтилган.
Ушбу ҳолатда кесилган дарахтлар Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 23 мартдаги 01/19-308 сонли хулосасига асосан зарарланган терак дарахтлари кесилган. Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик меъёрлари бузулиши аниқланмади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чирчиқ шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровда аҳоли вакиллари дарахтлар кесилганлиги юзасидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги ҳамда қуриган ва зарарланга дарахтлар олиб ташланганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтган.
Ўзбекистон Республикасини вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43 сон қарорининг 34 бандига асосан дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат Экология қўмитаси органларининг хулосаси асосида тўловларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 16-моддасига асосан “Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилинади”.