Муносабат

Муносабат


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бош вазирга мурожаат йўллаган оқсоқолни бир нечта аёллар томонидан калтаклангани ва ҳақорат қилингани видеоси тарқалмоқда” сарлавҳали видеога Самарқанд вилояти ИИБ муносабати.


https://t.me/ithink_uz/2713

2020 йил 22 январь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи номига Каттақўрғон шаҳар У.Барнаев кўчаси 133-уйда яшовчи фуқаро Хамраев Ўктам Ахматович ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 21 январь куни Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бош архитектори Нодир Хамрақулов унга қўнғироқ қилиб, шаҳар ҳокимлигига келишлигини сўраганлигини, у шаҳар ҳокимияти биносига келган вақтида, фуқаролар Э.Б. унинг укаси Э.Б. ҳамда уларнинг оила аъзолари бўлган бир нечта аёллар уни юзларига қўллари билан урганлигини билдириб, ушбу фуқароларга нисбатан чора кўришликни сўраган.

  Фуқаро Ў.Ҳамраевнинг аризада кўрсатган важлари ва у томонидан тақдим қилинган “СD” компакт дискидаги видео ва аудио файллар ўрганилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.

  Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, фуқаро Ў.Ҳамраев Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент МФЙда яшовчи, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Коммунал-маиший хизмат бўлимида ширкат раиси бўлиб ишловчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Э.Б.ни ҳаракатларидан норози бўлиб, бу ҳақида юқори турувчи ташкилотларга шикоят қилганлиги, Каттақўрғон шаҳри ҳудудидаги санитария ва бошқа ҳолатларни ўзининг қўл телефонига тасвирга олиб, танқидий видеолавҳалар тайёрлаб, ушбу видеолавҳаларни интернет тармоғига жойлаб келаётганлиги, шунинг натижасида, фуқаролар Ў.Ҳамраев ва Б.Э.лар ўртасида келишмовчилик келиб чиққанлиги, улар бир неча маротаба ўзаро жанжаллашиб қолганлиги, бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бош вазирга мурожаат йўллаган оқсоқолни бир нечта аёллар томонидан калтаклангани ва ҳақорат қилингани видеоси тарқалмоқда” номли видеода фуқаро Ў.Ҳамраевни фуқаро Б.Э.нинг онаси М.Н., қайнонаси Ж.А., синглиси М.Х. ва таниши Е.Б. исмли аёллар ҳақорат қилиб, ураётганлиги, ушбу ҳолатни видеотасвирга олаётган фуқаро Б.Э. эканлиги аниқланиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.




Report Page