Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарёда ИИБ ходими олти ёшли ўқувчини машинасида судраб кетди. У ёрдам беришни истамаган”. Шу ростми? сарлавҳали мақола юзасидан расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарёда ИИБ ходими олти ёшли ўқувчини машинасида судраб кетди. У ёрдам беришни истамаган”. Шу ростми? сарлавҳали мақола юзасидан расмий муносабат.


2021 йил 16 февраль куни соат 15:00ларда, Чироқчи туман марказининг Янгиобод кўчасида жойлашган 1-сонли ўрта таълим мактаби рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси орқали пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Ф.Қ. ни «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси Ж.Х. (ҳайдовчиси Чироқчи туман ИИО ходими) олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада вояга етмаган пиёда оғир қўшма шикастланиш, билан Чироқчи туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суриштирув давомида ҳайдовчи Ж.Х. вилоят Наркалогия диспансеридан тиббий кўрикдан ўтказилганда “Ҳушёр” ҳолда эканлиги аниқланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ масъул раҳбарлари шифохонада даволанаётган вояга етмаган Ф.Қ. нинг ҳолидан хабар олиш ва вазиятга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Чироқчи тумани марказий шифохонасида бўлишди.

У ерда боланинг бобоси, яқин қариндошлари ва шифокорлар билан учрашиб, вазиятни тўлиқ ўргандилар. Боланинг яқинларига бу ҳолатда биринчи навбатда боланинг саломатлиги муҳимлиги, бунинг учун барча зарурий чоралар кўрилиши, шунингдек, ЙТҲ иштирокчисига ҳам қонуний чора кўриш таъминланишини тушунтиришди.

Ҳозирда раҳбарият назоратида ҳодиса иштирокчилари томонидан ҳар қандай моддий ва маънавий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Ўз навбатида беморни қабул қилган шифокор жабрланган болани ўз вақтида шифохонага етказилгани ва биринчи ёрдам вақтида кўрсатилгани ҳақида гапириб, ҳозирги вақтда жонлантириш бўлимида даволанаётганини маълум қилди.

Содир бўлган ҳодиса тўғрисида Чироқчи туман прокуратурасига хабар берилиб, ҳодиса содир бўлган жой прокуратура органлари ходимлари томонидан кўздан кечирилган. 

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page