Ижтимоий тармоқларда тарқаган, Фарғона вилоятидаги мактаб ўқитувчиси билан боғлиқ хабар юзасидан Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқаган, Фарғона вилоятидаги мактаб ўқитувчиси билан боғлиқ хабар юзасидан Расмий муносабат

Farg'ona viloyati bo‘yicha Milliy gvardiya boshqarmasi

Жорий йилнинг 1 апрель куни Фарғона вилояти Тошлоқ туман марказида жойлашган 25-сонли мактабнинг 9 -синф ўқувчиси Х.С. соат 11.00 ларда яъни катта танаффус вақтида ушбу мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.Д.  нинг юз қисмига спорт тўпини улоқтирганлиги бўйича, тарих фани ўқитувчиси  О.Мамажонов  9-синф ўқувчисини чақириб қўли билан уни туртган ҳолда ножўя ҳатти-ҳаракати учун танбеҳ берган.  

Ўқувчи Х.С тарих ўқитувчисига ҳам ҳурматсизлик қилган ҳолда билдирилган танбеҳдан  норозичилигини билдириб қўл телефони орқали онасига қўнғироқ қилиб   ўқитувчиси уни  уриб хақорат қилганлигини айтган.

Тарих ўқитувчиси О.Мамажонов эса ҳолат юзасидан мактаб директори М.Темировога маълумот берган.  Орадан кўп вақт ўтмай ўқувчининг қариндошлари  2000 йилда туғилган фуқаро Х.А. ва 2004 йилда туғилган фуқаро Х.Ж лар етиб келиб, мактаб қоровулидан директор олдига келишганини айтиб, кириш учун рухсат сўрашган. Мактаб қоровули томонидан директорга хабар берилиб, унинг рухсати билан фуқаролар ичкарига киритилган. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, мактаб директори,  ўқитувчи О. Мамажонов ва ўқувчи Х.С.ҳамда унинг    қариндошларини  ўз хонасига таклиф қилган.

Суҳбат жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг қариндошлари ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келиб, жанжаллашиб кетишгани оқибатида  ўқитувчи О.Мамажонов, юз сохасига қўл билан  урилган зарбадан  тан жароҳати олган.  Ҳолатдан хабар топиб етиб келган мактаб-инспектор психологи   ташвиш тугмаси орқали қўриқлаш ходимларини чақирган ва зудлик билан етиб келган туман қўриқлаш бўлими “тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ” ходимлари томонидан барча ҳолат иштирокчилари  ҳудудий ИИБ га олиб  борилган.

Ушбу холат юзасидан худуд профилактика инспектори томонидан хужжатлар расмийлаштирилиб, ўқитувчи О.Мамажонов ва ўқувчи Х.С лар   суд тиббий экспертизасидан ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.  Айрим ҳолатлар юзасидан қўшимча текширувлар талаб қилинганлиги сабабли, терговга қадар текширув муддати,  туман прокуратураси томонидан бир ойга узайтирилган.

Айбдорларга нисбатан жазо мукаррарлиги таьминланади.

Report Page