Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида “совуқ сув” учун тўловларнинг оширилган нархларда қабул қилиниши юзасидан қуйидагилар билдирилади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида “совуқ сув” учун тўловларнинг оширилган нархларда қабул қилиниши юзасидан қуйидагилар билдирилади

Ж. Убайдуллаев

Тижорат банклари ва почта алоқа бўлинмалари ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловларни оширилган нархларда қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ҳамда янги нархларни 10 майдан қўллаш тўғрисида Қўмита томонидан огоҳлантирилди.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси томонидан янги нархлар белгиланган муддатлардан бошлаб қўлланилиши ва бугунги кунга қадар оширилган нархларда олинган тўловлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши мажбурияти яна бир бор тасдиқланди.

Тўловларнинг 10 майга қадар оширилган нархларда қабул қилиниши ҳолатлари кузатилган тақдирда Қўмитанинг (71) 241-58-64 рақами ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали боғланишингиз сўралади.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати. 

Report Page