Ижтимоий тармоқларда "Навоийда гаилар борми” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Навоийда гаилар борми” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

May 01, 2024

2024 йилнинг 1-май куни ижтимоий тармоқларнинг телеграм саҳифаси орқали "Навоийда гаилар борми” сарлавҳаси остида видео хабар тарқалди. 

Ушбу видеотасвирлардаги ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28-апрель куни кеч соат 17:00лар атрофида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида жойлашган “Сармишсой” дам олиш масканидан чиқиш жойида содир бўлганлиги малум бўлди.

Шу куни Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари катта сержант Д.Неъматов ҳамда сафдор Ғ.Мавлоновлар дам олиш масканидан қайтувчи фуқароларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вақтларида “Traverse” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ходимларнинг олдига ҳаракатланиб келиб тўхтаб, уларнинг ёнида товуш чиқарувчи сирена мосламасидан фойдаланганлиги аниқланди.  

Мaълум бўлишича видеолавҳада кўриниб турган транспорт воситасининг салонида бўлган 85Қ002GА давлат рақам белгиси, 2024-йилнинг 15-февраль куни Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш бўлимига топширилганлиги, ўрнига бошқа давлат рақами ушбу “Траверсе” русумли транспорт воситасига қайта расмийлаштирилиб берилганлиги, ҳолат видео-монтаж усулида тайёрланиб ижтимоий тармоққа жойлаштирилганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан, “Траверсе” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (Тегишли рухсатномасиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари катта сержант Д.Неъматов ҳамда сафдор Ғ.Мавлоновларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ




Report Page