Ижтимоий тармоқларда Навоийда ўқитувчи калтакланди ҳолати юзасидан МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Навоийда ўқитувчи калтакланди ҳолати юзасидан МУНОСАБАТ


2021 йил 05 май куни соат 12:00 ларда Навбаҳор тумани Ҳалқ таълими тасарруфидаги № 33-сонли мактаб директори С.Файзиеванинг хизмат хонасига ушбу мактабнинг 10-синфда ўқиётган М.Ҳақназарованинг онаси Ҳ.Адизова келиб, қизига мактабнинг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Қодирова танбеҳ берганлиги юзасидан шикоят қилиб, ўрталарида оғзаки тортишув келиб чиқиб, Ҳ.Адизова директор ўринбосари Д.Қодированинг юз қисмига қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.

        Мазкур ҳолат Навбаҳор туман ИИБ Навбатчилик қисмида мавжуд

Шакл-1 китобида қайд этилиб, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томондан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов бўлинмаси томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, воқеа шоҳидларидан тушунтириш ҳатлари олинган.

Мактаб директорининг ўринбосари Д.Қодированинг олган жароҳати  оғирлик даражасини ва етказилиш меҳанизмини аниқлан мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Судга оид тиббиёт экспертизаси ҳулосаси олингандан сўнг тўпланган хужжатлар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини маълум қиламиз.

                        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 



Report Page