Ижтимоий тармоқларда “Навоий вилояти 36-сон манзил колониясида Лочин исмли ҳодим маҳкумга тазйиқ ўтказганлиги устидан маҳкум ўзига тан жароҳати етказганлиги айтилади” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқларда “Навоий вилояти 36-сон манзил колониясида Лочин исмли ҳодим маҳкумга тазйиқ ўтказганлиги устидан маҳкум ўзига тан жароҳати етказганлиги айтилади” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан маълумот

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

Сўнги йилларда оммавий ахборот воситалари, жумладан журналист ва блоггерларнинг эркинлиги таъминланиб, ушбу соҳанинг ривожланганини, ижтимоий тармоқ фаоллари сони сезиларли даражада ошганини кўриш мумкин.

Фуқароларга ҳолис ахборот етказаётган ижодкорларнинг фаолияти тақсинга сазовор, албатта. Бироқ масаланинг иккинчи томони- қайсидир Давлат ташкилоти ёки хўжалик бошқарув органининг жамиятдаги обрўсига путур етказиб, текширилмаган, мутасадди ташкилотнинг муносабатини ўрганмасдан тарқатилаётган ёлғон ахборотлар ҳам йўқ эмас. 

Жорий йилнинг 04 февраль куни Дилдора Боймуродова исмли фойдаланувчи ўзининг Facebook саҳифасида Навоий вилоятидаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Умид Жонузоқов ўз жонига қасд қилганлиги, унга нисбатан колония катта тезкор вакили лавозимида хизмат қилувчи майор Лочин Хидиров томонидан босим ўтказилганлиги тўғрисида видео мурожаат жойланган.

Унда Навоий вилояти 36-сон манзил колониясида Лочин исмли ҳодим маҳкумга тазйиқ ўтказганлиги устидан маҳкум ўзига тан жароҳати етказганлиги айтилади. Лочин исмли ҳодим маҳкумдан пул сўраганлиги ҳам айтиб ўтилади.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ўрганишлар олиб борилди. 

Маълумот ўрнида, 30.09.2015 йил куни жиноят ишлар бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра, маҳкум Джонузоқов Умид Баҳроновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди(бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб босқинчилик содир этиш)билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

17.11.2016 йилда жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг ажрими билан жазодан озод этилган.

Ушбу жиноят иши бўйича 14.04.2018 йил куни жиноят ишлар бўйича Зарафшон шаҳар судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 219-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57,59,61-моддалари тартибида 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2022 йил 01 февраль куни соат 12:30 ларда манзил-колония 2-туркум маҳкумлар ётоқхоналарини кўздан кечириш мақсадида манзил колония ходимлари 204-хонага кирган вақтида маҳкум У.Джонузоқов маҳкумлар учун тақиқланган сенсорли телефон аппаратидан фойдаланиб ўтирганлигини кўриб, телефон аппаратини беришлигини сўраганда, маҳкум сенсорли телефон аппаратини бермасдан фаол қаршилик кўрсатган, шундан сўнг, колония ходимлари маҳкум У.Б.Джонузоқовдан маҳкумлар учун тақиқланган сенсорли “OPPO” русумли телефон аппарати олингандан сўнг, маҳкум У.Джонузоқов ўзини хатти-ҳаракатларини қўллаб қувватловчи, қонунга белгиланган жазони ижро этиш тартибларига қарши муносабатда бўлган маҳкумлар О.С, В.М, Т.М, У.Б ҳамда М.Хларни чақириб колония ходимларидан олинган телефон аппаратини қайтариб беришини ноқонуний равишда талаб қилган.

Шунингдек, улар колония маъмурий биносига келиб “телефонни қайтариб бермасанглар сенларга муаммо келтириб чиқарамиз, узимни ўлдираман”-деб ғайриқонуний равишда ўзларига қўлай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаол қаршилик кўрсатган.

Шундан сўнг, маҳкум У.Б.Джонузоқов ўзи билан яширинча сақлаб келаётган маҳкумлар учун тақиқланган ўткир тиғли ошхона пичоғи ва оғиз бўшлиғида сақлаб келаётган лезвия бўлаги билан икки қўли билак ҳамда бўйин соҳасини тилиб, ўзига тан жароҳати етказган.


Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий махсус прокуратураси ўрганилиб, воқеа иштирокчиси бўлган маҳкумлар, ходимлар ва гувоҳ маҳкумларнинг кўрсатмалари асосида Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкум У.Б.Джонузоқовга ўталмай қолган жазосининг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташ белгиланди.

Судда маҳкум У.Б.Джонузоқов колония катта тезкор вакили майор Лочин Хидировга туҳмат қилганлигини, бошқа маҳкумларнинг ундови билан ўзига тан жароҳати етказганини маълум қилган. 

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларнинг фаоллари томонидан текширилмаган ахборотни жамоатчиликка тарқатиш орқали бирор-бир мақсадга эришишга ҳаракат қилиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқарашини эслатиб, ўрганилмаган ноҳолис ахборот тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати

Report Page