Ижтимоий тармоқларда "Хўрланган "пиёдалар йўлакчаси!"" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда "Хўрланган "пиёдалар йўлакчаси!"" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан


Ижтимоий тармоқларда "Хўрланган "пиёдалар йўлакчаси!"" сарлавҳаси остида мурожаат жойланди. Мазкур мурожаатда Ўрта Чирчиқ туманининг Ўртасарой шаҳарчасидаги пиёдалар ўтиш йўлаги эътибордан четда қолгани, йўлакчанинг ўртасидан темир билан тўсиб қўйишгани, йўлнинг бир томонидаги йўлакда канализация қопқоғи очиқ қолгани тўғрисидаги ваажлар келтириб ўтилган.

Мазкур мурожаат юзасидан тегишли мутассаддилар жойига чиқиб ўргандилар ва якуний хулосага кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўрта Чирчиқ тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосланиб шуни билдириб ўтамизки, мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳудуд Ўрта Чирчиқ туманига эмас, балки Юқоричирчиқ тумани ҳудудига қарашлидир.

Шу сабабдан мазкур муаммонинг ечими юзасидан Юқоричирчиқ тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига мурожаат қилган мақсадга мувофиқ.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Report Page