Ижтимоий тармоқларда «Газ қуйиш шохобчасида жанжал» номи билан  тарқалган видео юзасидан ИЗОҲ 

Ижтимоий тармоқларда «Газ қуйиш шохобчасида жанжал» номи билан  тарқалган видео юзасидан ИЗОҲ 

ИИББ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «Оҳангаронда, метан газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиқди» сарлавҳаси билан видео хабар тарқалиб, жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. 

ИИББ Ахборот хизмати

Ўрганишлар натижасида, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани «Шодмалик» маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлиб, хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари тадбирда ўзаро тортишиб қолганлар.

Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчаси ҳудудига ўтиб, бир бирлари билан уришиб, жанжаллашганлар. 

ИИББ Ахборот хизмати

Ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.

ИИББ Ахборот хизмати

Ҳозирда, жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати


Report Page