Ижтимоий тармоқларда "Бухорода жигулининг газ баллони портлади" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда "Бухорода жигулининг газ баллони портлади" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий маълумот

https://bviib.uz

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 17:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ж.Р. "Ваз-21063" русумли автомобилни бошқараётиб "Дилкушо" кесишмасига етган вақтида транспорт воситасининг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page