Ижтимоий тармоқларда “Андижонда шифокор калтакланди” номли видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Андижонда шифокор калтакланди” номли видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 11 сентябрь куни “Андижонда шифокор калтакланди” сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди.

Ушбу видеолавҳада ИИБ ходими навбатсиз текширишини сўрагани ва натижада жанжал юзага келиб, у томонидан шифокор калтаклангани айтилган.

Мазкур видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2020 йил 29 август куни соат 13:30ларда туман ИИБ профилактика инспекторига Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 қишлоқ оилавий поликлиникада жанжал бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан профилактика инспектори томонидан ўрганишлар олиб борилганида,  Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 қишлоқ оилавий поликлиникасида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишловчи фуқаро О.Ю ўзининг тушунтириш хати орқали берган кўрсатмасида ўз иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, Андижон тумани Кенгаш МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ғ жияни М.А.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги учун уни кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникага олиб келганлигини, у билан ўзаро келишмовчилик сабабли бир-бирлари билан тортишиб кетганлигини, тан жарохати олмаганлигини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўклигини, у ички ишлар органи ходими билан жанжаллашмаганлигини баён қилган.

Шунингдек фуқаро М.Ғ хам ўз тушунтириш хатида шифокорга нисбатан эътирози йўклигини, тан жарохати олмаганлигини баён қилган. Юқоридагилар инобатга олиниб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ҳозирда видеолавҳадаги шифокор билан жанжаллашган фуқаронинг ички ишлар органлари ходими бўлган ёки бўлмаганлиги бўйича хизмат текширув тайинланиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан назорат тартибида ўрганишлар олиб борилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






Report Page