Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” дам олиш масканида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий муносабат 

Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” дам олиш масканида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий муносабат 


2022 йил 25 июнь куни соат 15:45 ларда, Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасига 2006 йилда Навоий шаҳрида туғилган вояга етмаган Н.Д Қизилтепа туманида жойлашган “Тўдакўл” дам олиш масканига дам олиш учун бориб, тўсатдан вафот этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. СТЭнинг 25.06.2022 йилдаги хулосасига кўра, “тўсатдан ўлим синдроми, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги” натижасида вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаркатларини туман прокуратураси олиб бормоқда. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати