Ижтимоий тармоқларда "Қани қайси Вазиримиз, қайси Сенатор кўрар экан, қайси депутатимиз, қайси ҳокимимиз кўраркин бу видеони?" номи билан тарқалган видео юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Қани қайси Вазиримиз, қайси Сенатор кўрар экан, қайси депутатимиз, қайси ҳокимимиз кўраркин бу видеони?" номи билан тарқалган видео юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Аввалроқ хабар берганимиздек, Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқабод маҳалласи Регистон кўчасида яшовчи Раъно Қўчқарова Марибжановнанинг ижтимоий тармоқ орқали муаммолари тўғрисида йўллаган видео мурожаати ўрганилди.

Р.Қўчқарова хонадонига Сенатор Малика Қодирхонова, Республика ва Тошкент вилояти Касаба Уюшмаси Федерацияси раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, депутат Дилрабо Холбоева, Янгийўл туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва корхона ва ташкилот раҳбарлари бориб муаммоларини ўрганишди.

Фуқаро Р.Қўчқоровага шу куннинг ўзида туман ҳокимлиги қошидаги "Аёллар жамғармаси" махсус ҳисоб рақамидан 3 йиллик ижара пулини тўлаб бериш орқали қулай шароитларга эга хонадонга ижарага чиқарилди. Бола пули масаласидаги муаммолари ҳал этилди.


Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page