Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда қонун йўқ» прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» номли сарлавҳа билан тарқалган видео бўйича муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда қонун йўқ» прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтарди» номли сарлавҳа билан тарқалган видео бўйича муносабат

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Чироқчи туманида 24 августидан 25 август кунига ўтар кечаси фуқаро Абдузохид ўғли Абдувохидни уриб ўлдириб, ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилган.

Мазкур жиноятни келиб чиқиши сабабларини кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиб, бундай оғир жиноятларнинг вужудга келишини олдини олиш мақсадида 27 август куни соат 18.00да тўртинчи сектор ҳудудида жойлашган «Тарағай» МФЙ ҳудудидаги мактабда туман тўртинчи сектор раҳбари томонидан муҳокама йиғилиши ташкил этилган ва туман ИИБ бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилган.Учрашувда прокуратура органлари таклиф этилмаган.

Учрашувда «Лангар» МФЙда яшовчи 21.06.2021 йилда Ж.Н. томонидан ўлдирилгани юзасидан марҳум А.Ж.ни яқин қариндошлари томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норози бўлиб муҳокама йиғилишига мурожаат қилишга келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳум А.Ж. қариндошларининг важлари вилоят прокуратураси томонидан 6 маротаба қабул қилиниб,тергов текширишлари давомида уларнинг важлари текширилиб, тасдиғини топмаган.Хозирда марҳум А.Ж нинг ўлими юзасидан Ж.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Жиноят ишининг тергови вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page