Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, ўзбек қизларининг Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига оид видеолавҳага муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, ўзбек қизларининг Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига оид видеолавҳага муносабат

mahallavaoilainfo

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур видеолавҳаТошкент шаҳар Яккасарой тумани “Ҳ.Сулаймонов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-Миробод кўчаси 35 уйда жойлашган “SEJONG HAKDANG” ўқув марказида тасвирга олинганлиги маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, мазкур масканнинг ўзбек қизларини Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш билан шуғулланаётганлиги ҳолати юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди.  

“SEJONG HAKDANG” ўқув марказиреспубликамизда 1992 йилда қонуний асосда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар юртимиз фуқароларига корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини ўргатиш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. “SEJONGHAKDANG” ўқув маркази раҳбари Хо Со Хенг томонидан берилган маълумотларга кўра, мазкур масканда ҳозирги вақтда 350 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 31 нафари Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишган.

Бу ерда таҳсил олаётган фуқаролар корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини онлайн ўқув машғулотлари асосида, махсус дарсликлар ёрдамида ўрганишмоқда.

Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенг билан олиб борилган суҳбат давомида олинганмаълумотларга кўра, 2020 йил 7 сентябрь куни мазкур масканда навбатдаги ўқув мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, юқорида тўхталиб ўтилган видеолавҳа айнан шу тадбирдан олинган. Бу ерда таҳсил олаётган хотин-қизларўқув маркази томонидан берилган эълонлар асосида мурожаат қилишган.

Ўқув марказидаги дарслар ҳафтасига уч маротаба ўтказилади. Уч ойлик ўқув машғулотларидан сўнг тингловчиларга махсус сертификатлар берилади. 

Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенгнинг таъкидлашича, “SEJONG HAKDANG” ўқув маркази ўз ўқувчиларига фақат корейс тили ва маданияти, шунингдек, қизиқувчилар учун корейс миллий таомларини ўргатиш билан шуғулланади. Уларни чет элга юбориш ёки Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишларини ташкил этиш бу ўқув масканимақсадларига кирмайди. Бу ерда таҳсил олаётган, корейс фуқароларига турмушга чиққан ўзбек қизларининг улар билан танишуви ёки оила қуришига мазкур ўқув марказининг алоқаси йўқ. Бу фуқаролар турмушга чиқиб, ўрнатилган тартибда никоҳни қайд этгандан сўнг бу ўқув марказига мурожаат қилишган. 

Шу ўринда ўз тақдирини кўр-кўрона бошқа миллат вакиллари билан боғлаётган ўзбек қизларига ҳаётга теранроқ қараб, чет элга турмушга чиққан баъзи юртдошларимизнинг аянчли қисматидан тўғри хулоса чиқаришларини сўраб қоламиз. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “SEJONG HAKDANG” ўқув марказининг келгуси фаолияти атрофлича ўрганиб борилишини маълум қиламиз. 

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

 


Report Page