Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчисига баённома тузилди ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчисига баённома тузилди ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди


Интернет ижтимоий тармоқларида ‘‘Вилоятимизда DAV белгили  машиналарга қандайдир имтиёз берилганми???‘‘ сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.


Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб "Ласетти" русумли, 70021DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатганлик ҳамда автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги маълум бўлди, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённома рамийлаштирилиб, ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз


Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page