Ижтимоий тармоқда эълон қилинган Пискент туманида ер майдонлари ноқонуний ажратилгани мазмунидаги материал юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқда Пискент туманида ер майдонлари ноқонуний ажратилмоқда деган мазмунда материал эълон қилинди. Ушбу материал нохолис ахборот бўлиб, бу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
1. Туман ҳокимининг 2020 йил 27 октябрдаги 679-сонли қарори (“Piskent innovation qurilish mollari” МЧЖга 1 гектар) мутахассисларнинг имзоларисиз,аукцион тартибисиз бериб юборилгани иддао қилинган. Асл ҳолат бўйича мазкур ер майдони туман ҳокимининг (Ш.Ахмедов) 2019 йил 13 майдаги 1080-сонли қарори билан фуқаро Сулаймонова Улубига (Пискент тумани Ўзбекистон массиви, Ангрен зонаси ҳудудидан 1 га ер майдони) “Қурилиш моллари ишлаб чиқариш” мақсадида, 50% ўз ҳисобидан ва 50% инвестиция жалб қилиш йўли билан жами 3 000 000 000 (уч миллиард) сўм инвестиция киритиш ва маҳаллий аҳоли учун 30 та янги иш ўрини яратиш шарти билан “Электрон – онлайн аукционларини ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонасининг Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисдаги 25.02.2019 йил №YU1010-000007 БАЁННОМАСИГА асосан аукцион ғолиби сифатида ажратилган. 2019 йил Республикада Пандемия шароитида иқтисодиёт соҳасидаги қийинчиликлар ушбу тадбиркорни ҳам четлаб ўтмаган. Шу сабабдан Фуқаро Сулаймонова Улуби туман ҳокимлигига мурожаат этиб, тадбиркорлигини давом эттиришда амалий ёрдам сўраган. “Piskent innovation qurilish mollari” МЧЖ(ИНН 307818652) раҳбари ва таъсисчиси айнан Сулоймонова Улуби бўлиб тадбиркорлик ишларини давом эттиришда замон талабларига биноан юридик муносабатларга киришиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ўрганилиб чиқилган ва тегишли мутассадилар томонидан “Piskent innovation qurilish mollari” МЧЖга туман ҳокимнинг 2019 йил 13 май санасидаги 1080-сонли қарорида кўрсатилган инвестиция шартларини бажариш вазифасини юклаш тўғрисида туман ҳокимининг 2020 йил 27 октябрдаги 679-сонли қарори ишлаб чиқилган. Мазкур қарор туман ҳокимлиги ўринбосарлари томонидан имзоланиб тасдиқ учун туман хокимлигига киритилган.
2.“Давлат хусусий шериклик тўғрисда”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-модда 1-бандида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ер участкаларини аукцион ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатга ажратилиши кўрсатиб ўтилган. Пискент тумани “Ўзбекистон” массиви “Лолаариқ” МФЙ ҳудудидан фуқаро Д.Дўстматовга “Лолаариқ” МФЙ учун маҳалла маъмурий биносини қуриб бериш шарти билан туман заҳира ерлари ҳисобидан 0.31 гектар ер майдонида чорвачилик фермаси қуриш учун туман ҳокимининг доимий фойдаланишга ер участкаси танлаш, ажратиш ва қурилишга рухсат бериш тўғрисида 2020 йил 26 декабрдаги 836-сонли қарорида юқорида келтириб ўтилган давлат-хусусий шерикчилик тамойилларига асосланган ҳолда чиқарилган.
3. “BLAGO RABBIR” МЧЖга қуёнчилик агрофермаси қурилиши учун Гулистон МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдони аукционсиз бериб юборилгани тўғрисида.
Ушбу агроферма қурилиши учун ер майдони тўғридан тўғри ажратилиши юзасидан қарор мавжуд эмас.
Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг 2021 йил 22 февралдаги VI/XXIII-VI-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида 01.03.2021 йил №110 сонли қарорида “BLAGO RABBIT” МЧЖ томонидан 1 000 000 (бир миллион) доллар инвестиция киритиш шарти билан “Қуёнчилик агрофермаси” ташкил этиш учун 1 гектар ер майдони ер қонунчилиги талаблари доирасида ажратиб берилиши кўрсатилган. Туман ҳокимининг юқоридаги қарорида ер майдони тўғридан тўғри ажратилмасдан инвестиция киритиш шарти билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини инобатга олиб Тошкент вилояти хокимлигидан рухсат сўраш белгилаб олинган.
4. “AZZA YAPI” МЧЖ томониданўзбошимчалик билан “Намуна” ҳудудида фаолият олиб бораётгани тўғрисида.
Пискент туман ҳокимининг (Ш.Ахмедов) 2018 йил 14 декабрдаги 2209-сонли қарори асосида Пискент тумани “Намуна” МФЙ ҳудудидан “Қум-шағални қайта ишлаш (дробилка)” иншоотини қуриш учун ер майдони ажратилган. Ушбу қарор бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 20-сонли қарори, Тошкент вилоятида жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида ер участкаларини бериш амалиётини ўрганиш вилоят комиссияси йиғилишининг 2018 йил 7 сентябрдаги 20-сонли баёни ва тегишли ташкилотларнинг рухсатномалари мавжуд.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати