Ижтимоий тармоқда “Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун навбат катта” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда “Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун навбат катта” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 8 декабрь куни ижтимоий тармоқда “Жиззахда жарима майдонидан машиналарни олиб чиқиш учун навбат катта. Бунинг устига маъмурий амалиёт инспектори иш ўрнида эмас. Машиналарни ноқонуний равишда жарима майдонига қўйиш ҳолати ҳам кузатилмоқда...” изоҳи келтирилган видео лавҳа тарқалди.

Ижтимоий тармоқ

Видео лавҳа ўрганилганда, ҳолат бугун 8 декабрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлимида тасвирга олинганлиги маълум бўлди.

Бугун – 8 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги боис республика миқёсида ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади. Шу боис банк орқали жарималарни тўлаш имконияти бугун мавжуд эмас. “Пайнет” тизими орқали тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, тизим орқали тўловларни амалга оширишда айрим қийинчиликлар (айрим фуқаролар тизимдан олдиндан фойдаланмаганликлари боис) юзага келмоқда.

Фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида Жиззах вилояти ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходими хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.

Шунингдек, видео лавҳага “Машиналарни ноқонуний равишда жарима майдонига қўйиш ҳолати ҳам кузатилмоқда...” изоҳи келтириб ўтилган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page