Ижтимоий тармоқда "Жиззахда "Nexia" русумли автомобиль ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда "Nexia" русумли автомобиль ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 14:35 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Мустақиллик ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги автотранспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page