Ижтимоий тармоқда "Жиззахда ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада Жиззаҳ шаҳрида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 231 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга  1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга  2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, яъни пиёдалар ўтиш жойидан олдин чизилган 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги ҳамда ўнг томонга бурилиш вақтида қоидаларнинг 45-банди (ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт)да белгиланган талабларни бузиб ҳаракатланганлиги акс этган.

Ижтимоий тармоқ
Ижтимоий тармоқ

Ҳолат ўрганилди ва "Ласетти" русумли, 25 231 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page