Ижтимоий тармоқда "Янгийўлда даҳшатли авария содир бўлгани айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Янгийўлда даҳшатли авария содир бўлгани айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 21:00ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙ ҳудудидан ўтган "Тошкент-Янгийўл-Оққўрғон" автомобиль йўлининг 56-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган С.Э. "Кобальт" русумли автомобилни бошқараётиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келган.

ИИВ ЙҲХББ

Натижада, "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Э.А. ва йўловчиси 18 ёшли А.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари, чизиқлари ва тезлик талабларига амал қилиб, ноқулай об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page