Ижтимоий тармоқда "Самарқандда Дамас ва Москвич тўқнашиб, натижада бир-бирини устига чиқиб қолди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Самарқандда Дамас ва Москвич тўқнашиб, натижада бир-бирини устига чиқиб қолди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 январь куни соат 18:40ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гулобод кўчасида, ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Т.М. бошқарувидаги "ИЖ-2125" ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

🚨Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиб, об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page