Ижтимоий тармоқда "Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 26 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида автобус ағдарилди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 05:30 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.

ИИВ ЙҲХББ

Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page