Ижтимоий тармоқда "Орзу чорраҳасида Спарк ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Орзу чорраҳасида Спарк ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 18 январь куни соат 06:45ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ ва Беруний кўчалари кесишган "Орзу" чорраҳасида, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган И.Э. бошқарувидаги "Спарк" ва ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги яна бир "Спарк" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги "Спарк" автомобили ағдарилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Ҳодиса натижасида ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати