Ижтимоий тармоқда  “Олмалиқда Жентра пиёдалар йўлакчаси олдида ёш болани уриб юборди” акс этган видео лавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.

Ижтимоий тармоқда  “Олмалиқда Жентра пиёдалар йўлакчаси олдида ёш болани уриб юборди” акс этган видео лавҳа тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.


Ҳодиса шу йил 04 декабрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳарида содир бўлган. Ҳайдовчи Олмалиқ шаҳар Пиримқулова кўчасида яшовчи 1991 йилда туғилган Й.Ф ўзининг бошқарувидаги бўлган “Лассети-2” русумли транспорт воситасида, пиёда Олмалиқ шаҳар Пиримқулова кўчаси 1А-уй 6-хонадонда яшовчи 2011 йилда туғилган, Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, Максимова Каралина Александровнани уриб юборган. Ҳайдовчи ЙТҲ дан сўнг К.Максимовани яшаш манзилига олиб бориб яқинларига топшириб кетган. Жорий йилнинг 5-декабрь куни К.Максимованинг соғлиғи ёмонлашиб, Олмалиқ шаҳар Марказий шифохонасига мурожаат этган.

Марказий шифохонанинг бирламчи маълумотномасида К.Максимова ЙТҲ натижасида бош-мия чайқалиши, мия тўқималарининг лат ейиши, чап сон суяги синиши ташхиси қўйилган.

Маскур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Суд-тиббий экпертизаси тайинланган бўлиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати




Report Page