Ижтимоий тармоқда "Оқдарёда автобус жарликка ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Оқдарёда автобус жарликка ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 17:00 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтган М 37 автомобиль йўлининг 14-километрида ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган С.А. "Isuzu" русумли юк автомобилини "Самарқанд-Каттақўрғон" йўналишида бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида автобус ўнг томон пастликка ағдарилган.

ИИВ ЙҲХББ

Натижада автобусда бўлган йўловчилардан бир нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

🚨Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page