Ижтимоий тармоқда "Наманган туманида Спарк ЙТҲга учраб ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Наманган туманида Спарк ЙТҲга учраб ағдарилди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:30ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани, Навқирон МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Р. "Спарк" русумли автомобилни бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page