Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада Жиззаҳ шаҳрида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан олдин чизилган 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.

Ижтимоий тармоқ

Ҳолат ўрганилди ва "Ласетти" русумли, 25 226 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

ИИВ ЙҲХББ

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, махсус товушли ишорадан фойдаланган ҳолда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати


Report Page