Ижтимоий тармоқда "ЙПХ автомашинаси ЙТҲга учради" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ автомашинаси ЙТҲга учради" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 9 январь куни соат 00:20ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паҳлавон Маҳмуд кўчасида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.И. "Ласетти" русумли, 01 661 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🚨Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати