Ижтимоий тармоқда “ГАИ ходими фуқарони хизмат машинасида қувиб кетмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
ИИВ ЙҲХББЖорий йилнинг 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходими фуқарони хизмат машинасида қувиб кетмоқда” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 14:20 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Алихонов "Уйғур-Нурафшон" кўчалари кесишган чорраҳада “Ласетти” русумли, 01 R 233 TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган вақтида, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. ЙПХ ходими С.Алихонов ўзига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Ласетти” русумли, 01 576 VSC давлат рақам белгили автомобилда Шофайз кўчаси бўйлаб “Ласетти” русумли автомобиль ҳаракатини чеклаш мақсадида унинг ортидан ҳаракатланиб борган.
Ушбу ҳолат номаълум фуқаро томонидан видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати