Ижтимоий тармоқда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабарда Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page