Ижтимоий тармоқда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича қўшимча маълумот

Ижтимоий тармоқда "Фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгиланди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича қўшимча маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржан ўзига тегишли бўлган, "Матиз" русумли, 60 О 510 LA давлат рақам белгили автомобилда, йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандида белгиланган талабни бузган ҳолда, ҳаракат вақтида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. Ҳайдовчи туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Абдунабиев томонидан тўхтатилган ва унга нисбатан қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро С.Джалаловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилия ва туғилган йили бир хилликда бўлган, Самарқанд вилоятида яшаган, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржаннинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Самарқанд вилоятида рўйхатда турган, 1954 йилда туғилган Джалалов Собиржанга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинганлигини маълум қилиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраймиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати