Ижтимоий тармоқда "Фарғоналик окахонларимизга бўлаверадими?" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Фарғоналик окахонларимизга бўлаверадими?" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 7 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Фарғоналик окахонларимизга бўлаверадими?" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабарда, Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБга тегишли бўлган, Нексия русумли, 40 312 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган.

Ижтимоий тармоқ

Мазкур ҳолат ўрганилди ва Нексия русумли, 40 312 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБ ҳайдовчи ходимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

ИИВ ЙҲХББ

Жамоатчилик назорати ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб бораётган фуқароларга миннатдорчилик билдириб, барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимлар зарурият юзасидан қоидаларда белгиланган тартибни четлаб ўтиш ҳолати юзага келганда кўк ва қизил рангли маёқчаларни ёқиб, хавфсизликни таъминлаш чораларини кўришларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page