Ижтимоий тармоқда "Фарғонада "Nexia" билан тўқнашган "Tracker" ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада "Nexia" билан тўқнашган "Tracker" ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 05:30ларда, Фарғона вилояти, Бувайда тумани ҳудудидан ўтган А 373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 313-километрида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. "Tracker" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобилнинг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида "Tracker" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

ИИВ ЙҲХББ

Тўқнашув натижасида "Nexia" русумли автомобиль йўловчиси, 21 ёшли М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши) жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига, тезлик меъёрига амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page