Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни соат 09:30ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган "Жондор" автотураргоҳининг охирги бекатида, 76-йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page